Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманларида истиқомат қилаётган истеъмолчиларга 108 минг 615 дона ҳисоблагич ўрнатилади.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги газни қайта ишлаш заводлари фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президент Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, компания томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини амалиётга жорий этишга киришилди. Лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманларида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, истеъмолчиларга 108 минг 615 дона ҳисоблагич ўрнатилади.
2015 йилнинг июнь ойидан газ таъминоти ва истеъмоли бўйича маълумотларни онлайн режимда олиш имкониятини тақдим этадиган веб-портал ишга туширилди. Ҳозирги пайтгача тизимдан 500 минг фойдаланувчи рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетини очган. Аҳолига газ берилишини назорат қилиш ҳамда ҳисоб-китобларни юритувчи “L Gas”, “Фосса” дастурлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган.