Ушбу нашр вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ўз мухбирини саройга юборган, лекин у ердагилар жавоб беришни истамаган.
Англиянинг “Daily Star” нашри берган хабарга кўра, ушбу ҳолат қироллик хонадонида кимдир жиддий касал бўлгани ёки вафот этганидан дарак беради. Ушбу нашр вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ўз мухбирини саройга юборган, лекин у ердагилар жавоб беришни истамаган.
Тахмин қилинишича, ёки қироличанинг ўзи, ё шаҳзода Филипп касал бўлиб қолган ёхуд вафот этган. Ҳар ҳолда байроқ ҳолати яхшилик аломати эмас, дейилади хабарда.
Хабар берилишича, сарой олдида ноодатий тарзда номаълум автомобиллар пайдо бўлиб қолди.