...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг янги қарори. Энди қишлоқларда чироқ ўчмайдими?


09:28, 04.05.2017 Жамият
 7 758

Қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан янги генерация қувватлари яратилиб, мавжуд қувватлар янгиланади.

Кеча, 3 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2017-2021 йиллар мобайнида 42 та янги гидроэлектростанциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган.
 
Республикада гидроэнергетика ривожланишининг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:
 
- қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан янги генерация қувватлари яратиш ва мавжуд қувватларни янгилаш;
 
- ҳар тарафлама асосланган илмий-техник ечимлар асосида катта, ўрта, кичик ва микро ГЭСлар қуриш билан Республика гидроэнергетика қувватини ошириш;
 
- Республика сув манбаларига ҳар томонлама эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
 
- бошқа давлатлар билан чегара ҳудудларида жойлашаган сув манбаларига оид халқаро шартномалар асосида қабул қилинган мажбуриятларни тўлиқ бажариш;
 
Президент қарори Республика энергетика балансида қайта тикланадиган энергия манбалари миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш ва шунинг асосида экологик тоза генерация манбаларини яратиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олиб, сув манбаларидан самарали фойдаланиш, энергетика манбаларининг ўзаро мувофиқлигини ошириш ва шунинг ҳисобидан аҳоли ва корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида қабул қилинди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев ГЭС Қишлоқ чироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

элёр
09:58 04.05.2017

Президентнинг янги қарори. Энди қишлоқларда чироқ ўчмайди жуда зур ёзибсиз. 1 чидан қишлоқ жойларда чироқ ва газ доим бўлса ҳеч ким Тошкан келмиди. Тошкан қишлокга боради. Прописка деб фалон пул кутариб юришга хожат булмайди бунака пропикка масаласи хам кушни давлатларга ухшаб ҳамма ҳамма жойда яшаши уй олиши ишлаши мумукин булади. 2-чидан тадбиркор бўл деб юртбошимиз кечани кеча кундуз кундуз демай гапиряпти. Свет ва газ бўлмаса канака ишлаб чиқариши ва завод кичик корхона очиш имкони булади олдин шароит яратиш керак тадбиркорга. имтиёз кредит хам шартмас жой хам шартмас. Свет ва газ. Катта катта раҳбарларимиз шу кишлокдан чиқиб каттакон булсам кишлоқдаги шароит яхшилайман деб утирган булса ажабмас курсига. Йук газ светга одамларни карз килишга хожат қолмайди. одамлар ўзи 25 йил олддин тулаган ку хозир хам тулайди еккан чирок ва газ пулини .Ушбу муаммо ҳал булса. Ишсизлик кескин камаяди.Милионлаб халк ўз ватанига кайтади. Бу карор халгка хизмат килиши хусусда кенгрок ва тулик танкидий рухда 3-4 та чиқариб кетма кет мисоллар билан еритишингизни илтимос киламиз. Сизга ва макола чиқарганга рахмат.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар