...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йорк полицияси бошлиғи Барак Обаманинг янги режасига қарши чиқди


12:43, 04.04.2016 Олам
 3 004

Уильям Бреттон: Вашингтонда бўлаётган ҳаракат – бу ҳақиқий аҳмоқлик!

Нью-Йорк полицияси бошлиғи Уильям Бреттон Барак Обамани кескин танқид қилди.  Бунга АҚШ президентининг аксилтеррор ҳаракатларга кетадиган харажатларни қисқартириш хусусидаги режаси сабаб бўлди. Бреттон Обаманинг бу режасини “ажойиб аҳмоқлик”, – деб атади.  Бу ҳақда “Nyu York Daily News” хабар берди.
 
Президент Барак Обама девонхонаси томонидан маълум қилинган режага кўра, аксилтеррор фаолият учун кетадиган харажатлар 600 миллион доллардан 330 миллион долларгача қисқартирилади.
 
“Вашингтонда бўлаётган ҳаракат – бу ҳақиқий аҳмоқлик”, – дейди полиция бошлиғи.
 
“Бутун дунёга терроризм хавф солаётган бир пайтда, фуқароларимизнинг ҳимоясига кетадиган маблағларни қўлга киритиш учун ҳукуматимиз билан курашишимизга тўғри келади”,– дея таъкидлади Бреттон.
 
Унинг фикрига жўра, Брюсселда бўлган портлашлар пайтида, айнан аксилтеррор фаолиятни кенгайтириш Нью-Йорк ҳимоясини кучайтиришга ёрдам берди.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Нью-Йорк Уильям Бреттон Барак Обама Аксилтеррор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!