...
МЕНЮ
ONLINE TV

Греция мигрантларни Туркияга депорт қилиш операциясини бошлади


12:01, 04.04.2016 Олам
 2 617

Мигрантларни Туркияга юбориш ишлари Хиос ва Лесбос оролларида олиб борилмоқда.

Греция ҳукумати Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги баҳсли келишувга кўра, бугун, 4 апрелдан бошлаб юзлаб муҳожир ва мигрантларни Туркияга депорт қилиш операциясини бошлади.

Мазкур операция Эгей денгизидаги Хиос ва Лесбос оролларида олиб борилмоқда.  Бу ороллар ўтган йили Европага келган 1,1 миллион суриялик муҳожирларнинг кўпчилик қисми учун дарвоза вазифасини бажарди.
 
Ҳозирда Греция ҳудудида 52 минг муҳожир бўлиб,  улардан 3,300 нафари Лесбос оролида қўним топган.  Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Грециядаги муҳожирлар уларни Туркияга юборилишидан норози бўлмоқдалар. Хиос ороли портида оммавий норозилик намойиши бўляпти.  Бу ҳақда Мега телеканали маълум қилди.
 
Туркияга Греция оролларига ноқонуний келган мигрант ва муҳожирлар депорт қилинади,  дейилади хабарда.
 
Якшанба куни кечқурун Хиос оролида яшовчи аҳолининг бир гуруҳи ва полиция ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Улар мигрантлар депортациясига қарши чиқдилар.
Норозилик белгиси сифатида  Салоники-Эвзоне миллий трассасида 17 ёшли ўсмир устидан бензин қуйиб, ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди. Яқин атрофдаги одамлар уни тўхтатишга муваффақ бўлишди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Греция Европа Иттифоқи Туркия Мигрантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!