Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.
Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан иккитомонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан музокара олиб бориши кутилмоқда.
Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 17 сентябрь куни Нурсултон Назарбоев Туркманистон Республикасига ишчи ташриф билан бориши ҳақида маълумот берилган.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан уюштирилган ташриф чоғида 10 сентябрь куни Остона шаҳрида очилган Ислом ҳамкорлик ташкилотинининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.