...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нукусликлар норозиликларини намойиш қилгандан сўнг МИБ муаммони ҳал қилди


12:40, 20.10.2017 Жамият
 5 277

Қорақалпоғистонда 42 нафар фуқароларнинг мулкий эгалик ҳуқуқлари тикланди.

Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлими ходимларининг ижобий фаолияти натижасида 42 фуқаронинг хусусий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқлари тиклаб берилган.
 
Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлими ходимлари яқинда жами 3,5 млрд сўм қарздор бўлиб қолган “Нўкис темир бетон қурилиш” МЧЖга тегишли кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларига нисбатан хатлов учун қидирув ишларини амалга оширган эди.
 
Ўтказилган тадбирлар жараёнида ушбу жамият ҳисобига олинмасдан турган Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчаси 32-сонли кўп қаватли 40 та хонадонга мўлжалланган яшаш ўйлари ва 10 та савдо ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш дўкони бор эканлиги аниқланиб, қарзни ундириш мақсадида бу кўчмас объектлар хатловга олинган.
 
Кўп қаватли ўйнинг хатловга олинганидан хабар топган шу кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаролар ва дўкон эгалари норозилик намойиш қилиб, юқори турувчи идораларга мурожаат қилишади ва келиб чиққан ушбу мураккаб муаммони ижобий ҳал этилишини сўрайди.
 
Маълум бўлишича, ушбу уй ва дўконлар қонуний сотиб олинганига қарамасдан 2014 йилдан буён эгалик ҳуқуқларини тасдиқловчи олди-сотди шартномалари расмийлаштирилмаган. Кадастр ҳужжатлари тайёрланмаган, ҳаттоки, қурилиш ишларини амалга оширган “Нўкис темир бетон қурилиш” МЧЖ ҳам бу иморатни ўз балансига олмаган.
 
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими мазкур масалага қонуний тартибда муносабат билдиради ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддаси (Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация)) талабидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон кўчаси 32-сонли кўп қаватли 40 та хонадон ва 10 та дўкон биноси жамиятга ўтказилади ҳамда шу орқали кўчмас мулк эгаларига нотариал тартибда олди-сотди шартномалари расмийлаштирилади. Шу тариқа бу объектлар ижро хатловидан чиқарилади.

Шундай қилиб, уларнинг ҳар бирига кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб, 3 йил мобайнида ҳал қилинмаган муаммо Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимининг ижобий фаолияти натижасида атиги 10 кун ичида қонуний ҳал этилади ва натижада 42 нафар фуқаронинг хусусий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқлари тиклаб берилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳрида муаммо ҳал этилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар