Самолётнинг фавқулодда қўниши йўловчилардан бирининг саломатлиги билан боғлиқ.
Маълумотларга қараганда, самолётнинг режалаштирилмаган тарзда қўнишига йўловчилардан бирининг саломатлиги бирдан оғирлашгани сабаб бўлган.
Самолёт Олма-ота халқаро аэропортига қўнгач, тез ёрдам ходимлари йўловчига биринчи ёрдам кўрсатишди. Шундан сўнг йўловчи маҳаллий шифохоналардан бирига етказилди. Самолёт эса ўз йўналиши бўйлаб парвозни давом эттирди.