...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик жосус Пентагондан маҳфий маълумотларни ўғирлади


15:33, 28.10.2016 Олам
 3 023

Ўғирланган маълумотлар орасида ядро қуролини кенгайтириш, Хитойга нисбатан стратегия каби муҳим ҳужжатлар бор бўлган.

Хитой разведкаси Пентагоннинг маҳфий режаларини қўлга киритди. Хитойлик жосуслар бир неча марта АҚШ Федерал тергов бюроси, Хавфсизлик бошқармалари структурасига киришга ҳаракат қилишган, дейилади “24tv.ua” интернет нашри берган хабарда.
 
Жосуслар бир неча уринишлардан сўнг, Пентагоннинг маҳфий режаларини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Ўғирланган маълумотлар ҳам айнан Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган низога оид бўлган.
 
Пентагон вакилларининг айтишича, энг жиддий хавф истеъфога чиққан подполковник ва Қўшма штатларнинг Тинч океани қўмондонлигининг шартнома бўйича ишлайдиган ходими Бенжамин Пирс Бишоп билан боғлиқ.
 
У маҳфий маълумотларни ўғирлаган ва илиқ муносабатларда бўлган хитойлик аёлга бериб юборган.
 
Ўғирланган маълумотлар орасида ядро қуролини ривожлантириш, Хитойга нисбатан стратегия каби ҳужжатлар бор эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Пентагон Жосус Маҳфий маълумот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!