...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппинда полиция билан отишмада шаҳар мэри ҳалок бўлди


14:08, 28.10.2016 Олам
 3 024

Мамлакатда наркотик моддалар олди-соттисига қарши кенг кўламли кураш июль ойидан бошланган.

Филиппиннинг Минданао оролида жойлашган Катабато провинциясида шаҳар мэри ва унинг 9 нафар қўриқчиси гиёҳванд моддалар айланишига қарши полициячилар билан отишмада ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Vz.ru” хабар бермоқда.
 
Полиция ходимларининг маълумотларига кўра, шаҳар ҳокими бошчилигида учта машинага жойлашган одамлар полиция назорат пункитига қарата ўқ уза бошлаган.
 
Флиппинда гиёҳвандк моддалар олди-соттисига қарши кенг кўламли кураш июль ойида янги президент Родриго Дутертенинг ҳокимият тепасига келиши билан бошланган эди.
 
24 октябрь куни Филиппин сенатори Лейла де Лима Халқаро жиноят судини 3 минг нафар одамнинг ёстиғини қурутган наркобизнес билан Родриго Дутертенинг кураши истиқболини ўрганиб чиқишга чақирди.
 
Май ойида сайланган Филиппин президенти Дутерте оғу таъсирига тушиб қолган одамлар ва гиёҳванд моддаларни тарқатаётганларга қарши қураш олиб боришга киришиб кетди.
 
Олдинроқ, Дутерте наркобизнесга қарши олиб бораётган курашида ўзини Гитлерга қиёслаган эди. Чунки у Филиппиндаги 3 минг нафар гиёҳвандларни ўлдириб юборса, ўзини бахтли ҳис қилишини айтган.
 
Кейинчалик, президентнинг матбуот котиби Дутерте барибир ўзини Гитлерга тенглаштиришларини истамаслигини хабар қилди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Флиппин Родриго Дутерте Наркобизнес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!