...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппинда аёллар намойишга чиқди


11:31, 15.02.2018 Олам
 2 138

Филиппин аёллари президентнинг гапларига антиқа тарзда жавоб берди.

Бугун, 14 февраль куни Филиппинда аёллар зўравонликка қарши антиқа намойиш ўтказди.
 
Маълумотга кўра, минглаб мактаб қизлари, талаба қизлар ва ҳатто роҳибалар ҳам зўравонликка қарши ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Филиппин пойтахти Манила шаҳрида рақсга тушишди.
 
Бунга сабаб, ўтган ҳафта Филиппин президент Родриго Дутерте радикал қўзқолончилар таркибидаги аёлларга мурожаат қилганида, ҳарбийлар уларни ўлдирмаслигини, шунчаки жинсий аъзоларини отиб ташлашини айтганлигидир. Дутертенинг фикрича, шу орқали бу аёллар “кераксиз” бўлиб қолади.
 
Бу сўзлар инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ғазабига сабаб бўлди.
                 
“Бизнинг ҳаракатимиз улкан куч билан ўсмоқда. Овозимиз борган сари баландроқ, лекин олдимиздаги тўсиқлар ҳам кўпайиб бормоқда – патриарх руҳнинг ўсиши, аёлларга нисбатан нафрат, жинсий тажовуз бунга мисолдир. Энг ёмони эса ўз мамлакатинг раҳбари бу каби ҳолатни юзага келтирмоқда”, дейди фаоллардан бири.
 
Маниладаги акция бир неча йил олдин ташкил этилган  “Биз миллиардмиз” кампанияси доирасида амалга ошди. Миллиард – бу, ташкилот статистикасига кўра умрида бир марта бўлса ҳам зўравонликка учраган ёки учраши мумкин бўлган сайёра аёлларидир.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Филиппин Родриго Дутерте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!