...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Филиппинда ИШИДга зарба бермоқчи


12:00, 08.08.2017 Олам
 2 045

Филиппин АҚШнинг яқин стратегик ҳамкори ҳисобланиб, мазкур мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари фаолият юритади.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД террористлар гуруҳининг Филиппин ҳудудидаги жангариларига ҳаво ҳужуми орқали зарба беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Филиппин АҚШнинг яқин стратегик ҳамкори ҳисобланиб, Филиппин ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари фаолият юритади.
 
Маълумот учун, АҚШ Филиппинга бир моторли икки дона “Cessna 208B” русумли самолёт етказиб берган. Ушбу самолётларда ҳудудни назорат қилиш, маълумотлар тўплаш учун фойдаланилади.
 
Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатнинг жанубий провинцияси бўлган Минданаода ҳарбий ҳолат эълон қилиб, жангарилар ва мамлакат армияси ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Чунки Марави шаҳрида мингдан ортиқ жангарилар мавжуд.
 
Америка телеканалллари орқали тарқатилган маълумотларга кўра, ҳарбий ҳужум режаси АҚШ ҳарбий идораси Пентагонда кўриб чиқилмоқда. Ҳарбий ҳаво ҳужуми учувчисиз ҳаво қурилмалари (безпилотниклар) ёрдамида 8 август куни амалга оширилиши режалаштирилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Филиппин ИШИД Родриго Дутерте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!