...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нотариуслар фаолияти юзасидан сўров: ноқонуний ҳаракатлар, кўп пул олиш ва узоқ навбатда туриш


15:56, 12.07.2017 Жамият
 3 751

Сўровни ўтказиш пайтида фуқароларнинг кўпчилиги (32.1%) сўров ўтказилган вақтга нисбатан нотариал идоралар хизматидан охирги бир ой ичида фойдаланганлар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли ва тадбиркорларга нотариат соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифаларни ҳаётийлигини таъминлаш, соҳадаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, кенг жамоатчиликнинг нотариат соҳасидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида жамоатчилик фикри ўрганилиб, сўров ўтказилди.
 
Сўров натижалари қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берди:
 
1. Сўровни ўтказиш пайтида фуқароларнинг кўпчилиги (32.1%) сўров ўтказилган вақтга нисбатан нотариал идоралар хизматидан охирги бир ой ичида фойдаланганлар.
 
2. Сўровнинг кўрсатишича, 64.9% респондентлар нотариал идоралар хизматидан фойдаланганда ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлганлар.
 
3. Сўров давомида респондентларнинг 678 нафари нотариал идоралар ходимлари прейскурантда белгиланганидан кўпроқ ҳақ талаб қилганликларини билдирганлар.
 
4. Респондентларнинг кўпчилиги, яъни 788 нафари нотариал тасдиқлаш учун бир неча соат ёки кунлаб вақт кутиш муаммоси мавжудлигини билдирганлар.
 
5. Жамоатчилик фикри сўрови натижасида нотариат тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш учун сўров иштирокчиларининг 771 нафари талаб қилинадиган ҳужжатларни оптималлаштириш, ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этиш керак, деб ҳисоблайдилар.
 
6. Шунингдек, респондентларнинг 691 нафари нотариат хизматлар учун тўлов тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва уни шаффофлаштириш, 588 нафари эса нотариат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, хусусий нотариуслар фаолиятини йўлга қўйиш орқали нотариуслар сонини кўпайтириш керак, деб ҳисоблайдилар.
Бобур Жалолов

Теглар:Нотариус Ҳаракатлар стратегияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар