...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нотариуслар эшигида сарсон бўлишга ҳожат йўқ. Вазир ўринбосари ҳамманинг саволига жавоб бермоқчи


11:13, 05.06.2018 Жамият
 3 221

Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан Telegram’дан @notariusgasavolbot манзилига йўллаш мумкин.

Нотариат соҳасида ҳамон муаммоларга дуч келяпсизми? Бюрократия ва чексиз навбатлар сизни толиқтиряптими? Оддий консултация учун бир неча соат эшик остонасида қоляпсизми? Эртага, 6 июнь куни барча саволларингизга жавоб олиб, муаммоларингизни мутахассислар билан бўлишишингиз мумкин.
 
Гап шундаки, Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасидаги саволларига жавоб беради.
 
Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан Telegram’дан @notariusgasavolbot манзилига йўллаш мумкин.
 
6 июнь соат 15:00 да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Facebook’даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.
 
Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги,  нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва ҳ.к) бўлиши лозим.
 
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмаслиги алоҳида қайд этилмоқда. 

Теглар:Нотариат соҳаси Нотариус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар