...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ажабо! Эстония Россияга таҳдид қилди


09:36, 05.06.2018 Олам
 13 398

Ильвес айни вақтда Россиянинг Эстонияга ҳарбий жиҳатдан хавф солмаётганини таъкидлади.

Охирги вақтларда Болтиқбўйи мамлакатлари сиёсатчи ва дипломатлари Россия тарафдан ортиб бораётган хавф ҳақида кўплаб шикоятлар билдирмоқда. Шу каби шикоятлар сабаб, НАТО 2016 йилда Латвия, Литва ва Эстонияга ҳарбий қисмларини жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилган эди.
 
Эстониянинг собиқ президенти Томас Хендрик Ильвес Россия унинг мамлакатига ҳужум қилса, қатор йирик шаҳарларидан айрилишини таъкидламоқда.
 
Ильвес айни вақтда Россиянинг Эстонияга ҳарбий жиҳатдан хавф солмаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг НАТОга аъзолиги катта устунлик беряпти.
 
“Албатта, Россия Эстонияга ҳужум қилиши мумкин, аммо ҳужумдан сўнг у Омск, Томск ва Санкт-Претербург шаҳарларини йўқотиши эҳтимолдан йироқ эмас”, деди Ильвес.

Шунингдек, расмий Москва бир неча бор  НАТОга аъзо ҳеч бир мамлакаига ҳужум қилиш нияти йўқлиги, альянс “ғарб ваҳимаси” орқали ўзининг Россия билан чегарадаги ҳарбийлари сонини орттириб бораётганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!