...
МЕНЮ
ONLINE TV

Норвегиялик сиёсатчи парламент мажлиси пайтида “Pokemon Go” ўйнади


17:28, 26.08.2016 Олам
 3 467

Мудофаа сиёсатига бағишланган мажлис ОАВ томонидан жонли равишда трансляция қилинди ва сиёсатчининг хатти-ҳаракатларига кўпчилик гувоҳ бўлди.

Норвегиянинг Либерал партияси етакчиси Трине Скай Гранде мудофаа сиёсатига доир ўтказилаётган парламент мажлиси пайтида “Pokemon Go” ўйнади, дея “Euronews” хабар бермоқда
 
Парламент мажлиси жонли равишда трансляция қилинган ва Гранденинг нима билан шуғулланаётганини кўплаб телетомошабинлар кўрган.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, партия етакчиси ўз хатти-ҳаракатлари учун узр сўради ва кимнидир хафа қилмаслик учун “Pokemon Go”ни жамоат жойида ўйнамаслигини айтиб ўтди.
 
Норвегияда сиёсатчиларнинг покемон овлаши билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар кузатилган. Мамлакат бош вазири Эрна Сульберг Словакияга уюштирган расмий ташрифи чоғида Братиславанинг эски шаҳар қисмидаги кўчаларда покемон овлаган.
 
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида давлат сиёсатчиларига “Pokemon Go” ўйнаш тақиқланган. Масалан, Филиппинда парламент депутатларининг иш тартибини бузаётгани учун “Pokemon Go” ўйнашлари расман ман этилди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Pokemon Go Норвегия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!