30га яқин йўловчи билан кетаётган микроавтобус қоядан пастга қулаб тушди.
Бугун, 26 август куни Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги тоғли туманлардан бирида микроавтобус билан боғлиқ ЙТҲ қайд этилди. Маълумотларга қараганда, микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина 30 метр баландликдан пастга қулаб тушган Натижада саккиз киши, шу жумладан болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “CNN Turk” нашри ёзмоқда.
Хабарда маълум қилинишича, микроавтобус жума куни эрталаб ҳалокатга учраган. Қурбонлардан ташқари, 18 киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
Автомобилдаги йўловчиларнинг аксарияти Сурия фуқаролари бўлган, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Ҳатай вилояти Туркиянинг жанубида жойлашган бўлиб, Сурия билан чегарадош.

Руслан Сулаймонов