...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиядаги зилзилада саккиз ёшли қиз жасорат кўрсатди ва вафот этди


17:08, 26.08.2016 Олам
 4 654

24 августда бўлган Италиядаги зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони 267 кишига етди.

Аввалроқ, 24 август куни Италиянинг марказий вилоятларида 6.2 магнитудагача зилзила юз бергани ва бунинг оқибатида 247  нафар  одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ер қимирлаши учта вилоят – Лацио, Умбрия ва Маркеда бинолар зарарланишига сабаб бўлган. Айни дамда қурбонлар сони 267 кишига етган.
 
Италиянинг Пескара-дель-Тронто шаҳри ҳам ер қимирлашидан жиддий зарарланди. Мазкур шаҳарда яшовчи саккиз ёшли қиз синглисини қутқариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Mail” ёзмоқда.
 
Хабарда айтилишича, Жулия Реналдо уй вайрон бўлиб қулаётган пайтда тўрт ёшли синглиси Жоржияни танаси билан тўсиб қолди ва натижада Жоржия тирик қолди. Жулиянинг ўзи эса вайроналар остида ҳалок бўлди. 
 
“Жулия ўз синглисини қутқараётиб бу дунёни тарк этди.  Синглисининг тирик қолишига бирдан-бир сабаб унинг жасорати”,  дейди қизларнинг бувиси Анжела Кафини.
 
Унинг сўзларига кўра, Жоржиянинг аҳволи яхши, қизнинг танаси енгил жароҳатланган ва у ҳозирда шифохонада даволанмоқда.
 
Қутқарув  ходимлари Пескара-дель-Тронтода зилзила бўлгандан 17 соат ўтибгина бу қизларни вайроналар орасидан чиқариб олишга эришишди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Италия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!