
Бу ҳақда икки томонлама бўлиб ўтган саммитда келишиб олинган.
Ўтган саммит давомида Корея минтақасини ядро қуролларидан ҳоли ҳудудга айлантириш, икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш масалаларидан ташқари мамлакатларда вақтни тўғри қилиб белгилаш ҳам келишиб олинган.
Келишувга кўра, жорий йилнинг 5 майидан бошлаб Шимолий Корея Жанубий Корея сингари халқаро календарга амал қилишни бошлайди.
Маълумот ўрнида, 1910 йилда япон ҳарбийлари Корея ярим оролини истило қилгач, у ерда “токио вақти”ни жорий қилган эди.
Аммо Шимолий Кореяни 1948-1994 йилларда идора қилган Ким Ир Сен мамлакатда янги календар жорий қилади. Унга кўра, 1912 йил Ким Ир Сен туғилган санадан бошлаб вақт ҳисобланган. Шу тариқа “токио вақти”дан воз кечилган. Ҳозирда ҳам КХДРда корейсларнинг миллий фалсафасига асосланган чучхе календари амал қилади.