...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нималар бўляпти? “Малика”да яна уч киши пичоқланди


17:37, 13.07.2018 Жамият
 15 829

С.Акбаров савдо мажмуасининг автотураргоҳида уч кишини пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган.

Кеча, 12 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасида навбатдаги пичоқбозлик ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълум қилинишича, Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Саиднўъмон Акбаров “Малика” савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Олмазор туманида яшовчилар Х.С., А.А. ва Ж.М.ларга пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
 
Натижада олган жароҳатлари сабаб Х.С., А.А., Ж.М.лар шифохонага ётқизилган. С.Акбаровни эса ушлаш чоралари кўрилган.
 
Жароҳат олганларнинг айни вақтдаги аҳволи ҳақида ИИВ ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермаган.
 
“Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда ким Саиднўъмон Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимлари ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Малика” савдо мажмуасида 8 июль куни ҳам пичоқбозлик ҳолати содир этилганди.

Теглар:Малика жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар