...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нима учун АҚШ ҳамда Канада чегаралари текис?


12:28, 17.07.2018 Бу қизиқ
 7 437

АҚШ ва Канада чегарачилар ва ҳарбийлар шарт бўлмаган дунёдаги чегарадош давлатлардан бири ҳисобланади

АҚШ ва Канада ўртасидаги чегара ҳайратланарли тарзда баробардир. Дунёнинг бирон бир давлатлари орасида бундай чегара мутаносиблиги учрамайди. Шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда ушбу давлатлар чегара билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф қилиб бўлган.
 
XV аср охиридан бошлаб испан кемалари Америка қитъасини европаликлар учун қайта кашф қилиб келган. Шимолий Америкага асосан порлоқ келажак умидидаги қочоқлар, қашшоқлар ва бойиш истагида бўлган европаликлар кела бошлаган. Испанлар ҳозирги Мексика ҳудуди ва унинг жанубий сарҳадларини ишғол қилган бўлиб, Шимолий Американинг қолган қисмини инглизлар ва французлар ўз таъсир доиралари остига олган.


 
XVIII аср охири, яъни, Британия империясидан мустақил АҚШ давлати ажралиб чиқишига қарамай, Канада билан ўзаро чегаралари мутаносилигида, фарқ келтириб чиқармаган. Ҳар икки давлат ҳам Британия империясидан ажралиб чиққан бўлиб, Канаданинг айрим провинцияларида оз сонли французлар мавжуд бўлган. Лекин жанубий минтақалар айирмачилик кайфиятида бўлгани сабаб шимолий ҳудудлар (ҳозирги Канада) да монархия тарафдорлари ўз таъсир доираларини сақлаб қолган. Мустақиллик учун бўлган уруш даврида АҚШ мустақиллигини сақлаб қолган, Канада эса империя мустамлакасига айлантирилган.
 
1783 йилги Париж тинчлик сулҳи натижасида, икки давлат чегаралари аниқлаштириб олинган. Бу чегара мустақил АҚШ ва Шимолий Америкадаги Британия мустамлакаси ўртасида бўлган. Шундан сўнг АҚШ ўзини янги миллат – америкалик деб эълон қилади, гарчи этник жиҳатдан инглиз ва қўшни канадаликлар каби инглиз тилида сўзлашувчи халқлар бўлса ҳам.
 
Бу эса мамлакатлар ўртасидаги вазиятни кескинлаштириб, қуролли можароларга сабаб бўлган. Охир-оқибат 1818 йилдаги англо-америка конвенцияси имзоланиши билан, баҳсли вазиятга барҳам берилган. Томонлар 49 параллел бўйича сув ва қуруқликдан чегараларини аниқлаштириб олган. Чегара Эра кўлидан бошлаб шарқий тоғлар ва ғарбий сарҳадларга қадар 49 градус шимолий кенглик бўйлаб текис чегара чизиқларини юзага келтирган.

Бугунги кунда АҚШ ва Канада чегарачилар ва ҳарбийлар шарт бўлмаган дунёдаги чегарадош давлатлардан бири ҳисобланади. Яхши қўшничилик муносабатлари чегара устунлари, қўриқлаш ва назорат-ўтиш пунктлари ўрнатишга зарурият туғдирмади.
 
Улкан транспорт юк транзитлари учун божхона назорати ўрнатилган. Лекин муҳим эмас, чунки икки давлат маҳаллий аҳолиси сарҳадлардан бемалол ўтишлари мумкин. Шуни ҳам айтиш мумкинки, сайёҳлар томонидан давлатларнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида кўнгилсиз холатлар ҳам учраб туради. 
Санжар Жўра

Теглар:АҚШ Канада чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!