...
МЕНЮ
ONLINE TV

Непалда сув тошқини оқибатида 70 киши ҳалок бўлди


17:02, 14.08.2017 Олам
 1 764

Сув тошқинларининг айни ҳосил йиғиш мавсумига тўғри келгани, мамлакатда очарчилик тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Непал ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра Непалда кучли ёмғирлар натижасида сув тошқини содир бўлмоқда. Сув тошқини оқибатида 70 киши ҳалок бўлган ва 36 нафар одам бедарак йўқолган.
 
Мамлакат полицияси, ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли сув тошқини оқибатларига қарши курашда бирлашган. Маҳаллий ҳокимият сув тошқини натижасида уй-жойида махрум бўлганлар учун вақтинчалик бошпаналар ташкил қилган.
 
Бундан ташқари, Непалнинг Саураха ҳудудидаги Рапти дарёсида тошқин кузатилди. Қўриқхона ҳудудига ташриф буюрган 600 дан ортиқ сайёҳ филларда кўчирилмоқда. Тошқинлар Ҳиндистоннинг Ассам штатида ҳам 15 нафар кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди.
 
Маълумот учун, Непалнинг 75 туманидан 26 тасида сув тошқини оқибатида катта талофатлар содир бўлди. Тошқиннинг айни ҳосил йиғиш мавсумига тўғри келгани, мамлакатда очарчиликка сабаб бўлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Непал Катманду Сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!