...
МЕНЮ
ONLINE TV

Непалда 4 ёшли қизча янги “тирик маъбуда” деб эълон қилинди


11:39, 02.10.2017 Олам
 5 583

“Тирик маъбуда”га ибодатхонадан бир йилда атиги 13 марта чиқишга рухсат этилади.

Непал пойтахти Катмандуда 3 ёшли Тришна Шакя исмли қизча “тирик маъбуда” деб эълон қилинди. Бу ҳақда USA today хабар бермоқда.
 
Тришна Шакя диний маросим билан балоғат ёшига етгунча яшайдиган Катмандудаги ибодатхонага кўчириб ўтказилган.
“Тирик маъбуда”га бу ибодатхонадан бир йилда атиги 13 марта чиқишга рухсат этилади.
 
Тришна Шакя маҳалласини тарк этаётган чоғда унга қўшнилар турли хил совғалар ва ширинликлар берган.
 
Унинг ибодатхонага келишида олдинроқ 12 ёшли эски “тирик маъбуда” Матина ибодатхонанинг орқа эшигидан тантанали равишда тарк этган.
 
Непаликлар ўзларининг “тирик маъбуда”сини астрологик (фазовий белгилар асосида) ва жисмоний етуклигини (танасида бирорта нуқсони йўқлиги) ҳисобга олган ҳолда танлашади.
 
Маълумки, ҳиндуийлик ва буддавийлик динларида Тангри айрим инсонларнинг вужудида яшайди, деган диний қараш мавжуддир.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Непал тирик маъбуда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!