...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди


18:06, 27.01.2018 Жамият
 5 047

Ўзбекистон Республикаси 134-давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди.

Кеча, 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Непал Федератив Демократик давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бемоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Непал Федератив Демократик Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ва Непал Федератив Демократик Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси ва Непал Федератив Демократик Республикаси икки давлат ўртасида ўзаро тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш ниятида эканлигини маълум қилади.

Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми принциплари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа риоя этган ҳолда, 1961 йил 18 апрелдаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1963 йил 24 апрелдаги консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси бандларига мувофиқ дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилади.

Ўзбекистон Непал Федератив Демократик Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатган 134-давлатга айланди.
Икром Раҳмон

Теглар:Непал Федератив Демократик Республикаси Ўзбекистон Республикаси Дипломатик алоқа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар