
Эртага, 16 сентябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
Икки кундан буён Тошкент шаҳрининг кўплаб ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Оқсарой қароргоҳи ҳудудида ҳам. Шу сабабли Ислом Каримов номидаги мемориал мажмуа ташриф буюрувчилар учун хизмат кўрсатмаяпти.
Аввалроқ, 16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорликнинг яққол рамзи сифатида икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган давлат раҳбарлари даражасидаги ташрифларда кўриш мумкин.
Маълумот учун, 17 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Туркманистон Республикасига ташриф буюрадилар.