...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондондаги портлашда жароҳатланганлар сони 22 нафарга етди


17:31, 15.09.2017 Олам
 3 038

15 сентябрь куни Лондон метросида портлаш содир бўлди.

Бугун, 15 сентябрь куни Лондон метросида портлаш содир бўлгани ва ушбу портлаш бўйича текширувлар олиб борилаётгани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Инглиз матбуоти тарқатган хабарга кўра, портлаш Персонс Грен (Parsons Green) станциясида содир бўлган.
 
Лондон метросида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳат олганлар сони 22 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда Британия “UKdefencejournal” нашри хабар берган.
 
Портлаш эрта тонгда содир бўлган ва бу ҳодиса полиция томонидан теракт сифатида баҳоланган.
 
Лондон шаҳри мэри ҳам ушбу портлашни террорчилик ҳуружи сифатида баҳолашини айтиб ўтган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Лондон Теракт Метрода портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!