...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий сўров: ким ўз ойлик маоши миқдоридан қониқади?


16:39, 15.09.2017 Жамият
 8 948

Ишчи-ходимнинг маош миқдори тарозининг бир палласига қўйилса, иккинчи палласига унинг “иш бериш” хусусияти қўйилиши керак...

Оғриқли савол, шундай эмасми?
 
Аслида бу “энса қотирар” саволнинг ўзи эмас, жавоби оғриқли...
 
Нега дейсизми? Негаки, инсоннинг эҳтиёжлари чегараланмаган! Ойлик маош эса маълум миқдорда, бизга олдиндан маълум бўлган “чегара” ичида чиқолмай “яшайди”.
 
Россиянинг худди шу ва шу каби саволлар билан ўтказилган сўровномаси ишчи-ходимларнинг ойлик маош ва унинг миқдорига нисбатан руҳият ўлчовидаги муносабатини яққол кўрсатди.
 
Бизда-чи, бизда бундай сўровномалар ўтказилганми, демоқчимисиз? Шошманг, аввал россиялик даромад солиғи тўловчиларининг натижалари билан танишайлик...
 
Бугун Россиянинг “Жамоатчилик фикри” номли фонди ўтказган сўровлар натижаси эълон қилинди. Унга кўра сўровда иштирок этганларнинг тўртдан уч қисми, аниқроғи 73 % и ўз меҳнат фаолияти ва касбий маҳоратидан мамнун.
 
Бироқ сўровда ўз фикрини баён қилганларнинг 61% и меҳнат фаолиятидан топаётган даромадлари, яъни ойлик маошининг миқдоридан норози эканлигини таъкидлашган.
 
Сўровномада қатнашган ишчи-ходимларнинг 83% и иш вақтининг графигидан мамнун. Бу самарали меҳнат билан бирга шахсий ҳаётга ажратиладиган вақтни белгиловчи унсур эканлиги яққол кўзга ташланади.
 
Бундан ташқари, даромад солиғи тўловчиларнинг 83% и яратилган меҳнат шароитларидан хурсанд экан. 90% меҳнаткашлар ўз ҳамкасблари билан мустаҳкам дўстона алоқа ўрната олганларидан мамнун.
 
Фақат 18% иштирокчилар ўз раҳбарларининг ходимларга нисбатан қўпол муомиласидан шикоятда эканликларини билдиришган.
 
Сўровнома қатнашчиларидан 27%и меъёридан ортиқ ишлаётганидан хафа.
 
66% ишчи-ходимлар қўшимча иш топиш ҳақида ўйлаб туришларини билдирган. Шу каби 46% иштирокчилар юқори даромад важида бироз зарарли, чегараланмаган иш соатларида ишлашга ҳам рози эканлиги айтишган.
 
Энг қизиғи, ўз меҳнат фаолияти ҳисобига топаётган даромадларини сўровда иштирок этганларнинг атиги 3% “жуда яхши” деб баҳолаган.
 
Мазкур сўровнома натижалари Reuters агентлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинган.
 
Ўзбекистонда бу каби саволлар билан ўтказилган сўровномалар ва уларнинг натижалари бизга маълум эмас. Бироқ унинг натижаларини тахмин қилиш мумкин.
 
Сўров натижалари юқоридаги хулосаларга яқин бўлса ажабмас. Чунки, бу ердаги бош омил — маош миқдорининг кам-кўплиги эмас, ишчи-хизматчиларнинг мазкур масалага муносабати қандайлигида!
 
Демак, сўровнома натижалари —муносабат, яъни психологик ҳолат билан чамбарчас боғлиқ.
 
Психологларнинг фикрича, давлатга даромад солиғи тўлаб, маълум миқдорда ойлик маоши олиб ишлайдиган ишчи-ходимларнинг аксарияти ўз дароматидан норози бўлишади.
 
Негаки, маълум бир давр, яъни ҳар ойнинг маълум бир саналарида ўз ойлик даромадини қўлига олган ишчи-хизматчилар — ойлик маошини узоғи 3–4 кун ичида “тақсимлаб” бўлади!
 
Қолган яна 25–27 кун “ойликни кутиб” яшаш билан давом этади...
 
Табиийки, аниқ миқдордаги ойлик маошни — ноаниқ миқдордаги бир нечта муаммоларга, аниқроғи адоғи йўқ эҳтиёжларга тақсим қилган ишчи-хизматчида ўз даромадларидан қониқиш ҳисси пайдо бўлмайди.
 
Масалани мисол тариқасида янаям аниқроқ қилиб ифода этамиз...
 
Масалан, 3,0 млн атрофида иш ҳақи миқдори эвазига ишлайдиган ишчи-хизматчи ўз маошидан қониқмай бошқа иш қилса, айтайлик, бизнес қилса-ю ўртача 3,0 млн даромад топса, ўз ишидан маълум маънода қониқиш ҳосил қилади.
 
Чунки унда бир ойлик “кутиш азоби” деб аталадиган руҳий зўриқиш йўқ!
 
Ҳафтасига ўртача 700–800 минг сўмдан, ёки кунора ўртача 200 минг сўмдан пул топиши унга қайсидир жиҳатдан маъқул бўлган жараён.
 
Шунинг учун ҳам корхона-ташкилотларда ойлик иш ҳақи орасида аванс қилиб пул бериб ўтилиши одат тусига кирган бўлса керак...
 
Ойлик маошнинг эҳтиёжлар бозоридаги нарх-навога нисбатан камлиги — мавжуд ҳақиқат! Бироқ корхона ёки ташкилотдан маълум миқдорда даромад кўриш учун ходим ундан камида 2–3 баробар фойда келтириши керак!
 
Иш берувчиларнинг жорий харажатлари, назарда тутилмаган бошқа харажатлари, солиқлар, ижтимоий тўловлар, рентабеллиги ва ҳоказо, ва ҳоказолар қоплангандагина ходимларга ойлик маоши тўлаб беришга имконият пайдо бўлади. Яъни иш берувчи қанча даромад кўрса — ходимга шунча маош беришга имкони топади.
 
Корхона бой бўлса-ю, ишчига кам ойлик тўласа — бу бошқа масала... Ваҳоланки, яхши даромад кўрган корхона-ташкилотлар ўз ходимларининг “турғунлиги”га қайғуради!
 
Демак, ишчи-ходимнинг маош миқдори тарозининг бир палласига қўйилса, иккинчи палласига унинг “иш бериш” хусусияти, аниқроғи меҳнат фаолиятининг самараси қўйилиши керак...
 
Азиз ўқувчилар, сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? Мазкур масала юзасидан фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
 
Энг яхши фикрлар, жўяли таклифлар, асосли важлар сайтимиз саҳифаларида эълон қилиниши мумкин...
Улуғ БЕК

Теглар:ойлик маош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Aziz
10:48 16.09.2017

камида 4 млн бўлса ўртаса учма уч етказиб яшаш мумкун.


йигитали
07:00 16.09.2017

Ойлик маошни хар бир ходимга индивидуал равишда, алоҳида конвертда бериш зарур. Бунда ким қанча маош олишини сир тутиш керак. Ишчи ўринни кўпайтириш ўрнига маошни ошириш зарур, бир оиладан икки одам ишлаб бир ярим миллондан ойлик олганидан кўра бир одам ишлаб уч миллион огани маъқулроқ, корхона учун хам харажат камаяди. Оилада пулни тақсимлаш хам бир томонлама бўлади. Ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат орасида сезиларли фарқ бўлиши керак. Жисмоний меҳнатни хар ким хам қилиши мумеин лекин ақлий меҳнатни хамма ҳам бирдек бажара олмайди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар