Тожикистон президенти Қозоғистонга борди.
Бугун, 14 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев пойтахт Остонадаги Оқўрда қароргоҳида Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни қабул қилди.
Оқўрдадаги учрашув чоғида Назарбоев Раҳмонни Қозоғистоннинг нуфузли “Парасат” ордени билан мукофотлади ва ўзининг қуйидаги изоҳини билдириб ўтди:
“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликка қўшган ҳиссангизни эътироф этган ҳолда Қозоғистонга бўлган донолик ва муҳаббат белгиси сифатида мен Сизни давлатимизнинг “Парасат” ордени билан мукофотлаш ҳақида қарорга имзо чекдим”.
Маълумот ўрнида, “Парасат” ордени Қозоғистон Президентининг 1993 йил 1 апрелдаги қарорига асосан ташкил қилинган бўлиб, бу орден билан илм-фан ва маданият, адабиёт ва санът намоёндалари тақдирланади.