...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наҳотки! Эртага Кубада Кастролар даври тугайди


19:51, 18.04.2018 Олам
 5 852

Ҳукуматда кескин ўзгаришлар амалга оширилиши кутилмоқда.

XX асрнинг иккинчи ярмида Кубада инқилобий йўл билан ҳукуматга келган ва ҳозирга қадар, деярли 50 йил давлатни бошқарган Кастролар сулоласи жорий ҳафтада бошқарувни бошқа номзодга топшириши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг “The Washington Post” нашри маълум қилди.
 
Мамлакатда янги муддатга Президентни сайлаш кампанияси бошланган. Кўпчилик диққат марказида, асосан, икки нафар номзод, амалдаги Президент Раул Кастро ва Миллий ассамблея раиси Мигел Диас бўлиб турибди.
 
Нашрнинг ёзишича, эртага, 19 апрель куни Куба Миллий ассамблеясининг навбатдаги сессиясида катта эҳтимол билан амалдаги Президент Раул Кастро ўрнига Мигел Диас-Канеля сайланади.
 
Бугун, 18 апрель куни Миллий ассамблея аъзолари ушубу масала юзасидан мажлис ўтказган. Мажлис якунларига кўра, мамлакат Вазирлар Кенгаши вакиллари ушбу номзодни тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
 
57 ёшли Мигел Диас-Канеля Вазирлар Кенгашининг аъзоси ҳисобланади. Ҳукумат аъзолари унга мамлакатда тезкор реформаларни амалга оширувчи ташаббускор шахс сифатида қарашмоқда.
 
Шунга қарамасдан, ҳукуматда Кастролар сулоласи фаолиятини қўллайдиган депутатлар ҳам анчагина.
 
Аммо оддий аҳоли Кастролар бошқарувидан очиқчасига норозилигини намойиш қилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Кубада президент 605 нафар депутатдан иборат Миллий ассамблея аъзолари томонидан овоз бериш орқали сайланади.
 
Мамлаат қонунчилигига кўра, номзод камида 50 фоиз овоз тўплаши лозим.
Икром Раҳмон

Теглар:Куба сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!