...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда ноқонуний ташилган 13 тонна бензин ушланди


17:12, 12.09.2017 Жамият
 3 073

Навоий вилояти божхона хизмати нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг ноқонуний айланишини олдини олмоқда.

Навоий вилояти божхона хизмати Ўзбекистон чегаралари орқали нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланиши амалдаги тартибларга хилофдир.
 
Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ички ишлар идоралари вакиллари ҳамкорлигида Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Аллаёров бошқарувида бўлган юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Текширув жараёнида автомашина юкхонасида 10 дона 200 литр сиғимли металл идишларга солинган 1 минг 950 литр бензин ёқилғиси ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. 
 
Кармана тумани маъмурий судининг қарорига кўра, далилий ашё сифатида олинган 1 минг 950 литр бензин ёқилғиси ҳамда 10 дона металл идиш давлат фойдасига мусодара қилинди. Фуқаро А.Аллаёровга нисбатан эса қонунчиликда белгиланган миқдорда жарима жазоси тайинланди.
 
Бундан ташқари, фуқаро Б.Ғайбуллаев Isuzu русумли юк автомашинасида бошқа товарлар остига 24 дона 200 литр сиғимли металл идишда 5 тоннага яқин бензин маҳсулоти яширган ҳолда ҳаракатланганда қўлга олинди.
 
Ҳозир ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
 
Маълумот учун, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари ҳамкорлигида аниқланган қонунбузарлик ҳолатларида қарийб 13 минг литр бензин ёқилғисининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Божхона Навоий вилояти Кармана тумани Бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар