...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда боғча ошпазига оналар пичоқ ўқталди. Ошпаз шифохонада!


17:18, 21.12.2017 Жамият
 6 517

Орадан бир ҳафта ўтиб, шу ҳолат яна такрорланди. Бу гал ошпаз шифохонага тушди.

Навоий шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида жойлашган 21-мактабгача таълим муассасасида икки тарбияланувчи болаларнинг оналари ўткир пичоқ билан МТМ ошпазига ташланишди. Айни дамда ошпаз шифохонада. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у ўша куни ишга соат 06:10 да келади. Белгиланган тартиб асосида нонуштани тайёрлайди. Овқатни тарқатиб бўлгач, соат чамаси 08:50 да тарбияланувчиларнинг оналари – Н.Пирназарова ва Ш.Турдиева ошхонага рухсатсиз бостириб киришади. Пишаётган карам шўрва ҳамда макарон қайнатмаси, қайла ва балиқ котлетига назар ташлаб, “нега болаларга ҳар доим балиқ берасизлар, балиқ овловчилардан “жазман”ларинг борми?” дея ошпаз аёлни ҳақоратлай бошлайди. Натижада, ўртада келишмовчилик юзага келиб, Пирназарова ошпазга пичоқ билан ўқталади. “Ҳаммангни пичоқлаб ташлайман” дея ўшқиради.
 
Орадан бир ҳафта ўтиб, шу ҳолат яна такрорланди. Бу гал ошпаз шифохонага тушди.
 
Муассаса мудираси хўжалик мудирини маҳалла профилактика инспекторига хабар бериш учун жўнатади. Бироқ, инспекторни топа олишмайди. Орадан бир кун ўтгач, ички ишлар ходими бу воқеадан хабар топиб, жабрланувчидан шикоят аризаси олади.
 
МТМ маъмурияти, ички ишлар органлари, маҳалла, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, хотин-қизлар қўмитасидан ҳалигача бу масалага жиддий эътибор қаратилмаган. 
 

Теглар:Боғча МТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар