Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Гап шундаки, Навоий вилояти Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига 47 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс қўлидан ичида 50 минг сўм пули, уй хужжатлари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини Нурота туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда