...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади


14:20, 10.02.2017 Бу қизиқ
 4 043

11 февраль куни Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кундузи 2 даража илиқ бўлса, кечаси 2 даража совуқ бўлади.

11 февралдан Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда. Гидрометеорология хизмат марказидан хабар қилишларича, 10 февраль куни кечаси мамлакатимиз бўйлаб қор ёғади.
 
11 февраль куни Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кундузи 2 даража илиқ бўлса, кечаси 2 даража совуқ бўлади. 12-13 февраль кунлари ҳам қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат кундузи 6 даражагача кўтарилади. Кечаси кутилаётган ҳарорат  -4...-2 даража.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам 10 февраль кечаси қисқа муддатли қор ёғади. 11-13 февраль кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи -7...-5 даражагача тушади. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси 18 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти. Хоразмда эса кечаси 12 даража совуқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида 11 февраль куни қор ёғади. Ҳарорат кундузи -2...+3 даража, кечаси  -5...0 даража бўлиши кутилмоқда. 12-13 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 8 даражагача илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси ва кундузи   -2...+3 даража бўлиши кутилмоқда. 12 февраль куни ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 8 даражагача кўтарилади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 11 февраль куни ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2 даражагача совуқ бўлади. Кундузи эса 8 даражагача илиқ бўлади. 12 февраль куни ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Дам олиш кунлари Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 10 даражагача илиқ бўлади, кечаси эса -5...0 даража бўлиши кутилмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!