...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбатдаги шов-шув! Брежневнинг “Чайка”си Тошкентдан топилди


11:59, 04.04.2018 Жамият
 10 663

Автомобиль нархи 30 миллион рубль (тахминан 520 минг доллар)га таклиф этилмоқда.

18 йил Собиқ Иттифоқ ҳукумати тепасида турган  Леонид Ильич Брежневнинг ГАЗ-13 “Чайка” автомобили Россининг “Юла” эълонлар сайтида сотувга қўйилди.
 
Маълумотларга кўра, мазкур “Чайка” автомобили 1980 йил ишлаб чиқарилган ва суратлардаги машина рақамидан унинг эгаси ўзбекистонлик эканини аниқ айтиш мумкин.
 
Машина сотувчисининг ёзишича, Леонид Брежнев ушбу лимузиндан 1982 йилда Ўзбекистонга сафари чоғида фойдаланган.
 
Автомобиль нархи 30 миллион рубль (тахминан 520 минг доллар)га таклиф этилмоқда.
 
Таъкидланишича, “Чайка” шу кунга қадар иккита эганинг қўлидан ўтган ва 2 минг километр масофа йўл босган.
 
Автомобилда уч поғонали гидромеханика узатиш қутиси билан уйғунлашган 195 от кучига тенг 5,53 литрли V-симон “саккизталик” асл двигатель ҳам сақланиб қолган.
 
Лимузин 20 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 160 километрни қайд этади.


 
“Чайка”нинг жиҳозланиши ўз статусига мос бўлиб, ўша даврдаги маҳаллий машиналардан фарқланади. Масалан, лимузин электрон ойна кўтаргичлар, иситиш тизими, туманга қарши чироқлар, қорайтирилган ойналар ва чарм қопланган ўриндиқлар билан жиҳозланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Чайка Брежнев лимузин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар