
Сергей Лавров НАТОни совуқ урушни янгидан бошлашга ҳаракат қилаётганликда айблади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси нутқ сўзлаган Сергей Лавров Россия томони СССРнинг сиёсий вориси сифатида мавжуд бўлган Совуқ уруш сиёсатини бартараф этишга қаратилган оқилона сиёсат олиб бормоқда, деб таъкидлаган.
“Россия Федерацияси томонидан дунёда ва Евро-Атлантика минтақаларида хавфсизлик ва тинчлик сиёсатини олиб борилаётган бир вақтда ғарб томони, хусусан, НАТО совуқ урушни янгидан бошлашга ҳаракат қилмоқда”, деб қўшимча қилган Россия ташқи ишлар вазири.
Унинг фикрича, НАТО шарққа қараб кенгайиб бориши “постсовет” мамлакатларида беқарорлик келтириб чиқармоқда ва ҳарбий блок томонидан Россияга қарши бўлган ташвиқотлар олиб бормоқда.