...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада девор остида қолган ўзбекистонлик комадан ўзига келди


09:32, 22.09.2017 Олам
 2 547

17 сентябрь куни Остона шаҳридаги қурилишда девор остида қолган йигит аҳволи юзасидан хабар берилди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қурилаётган бино қулаши оқибатида ўзбекистонлик икки шахс ҳалок бўлгани ва бир одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бахтсиз ҳодиса 17 сентябрь куни Остона шаҳрининг Сариарка тумани, Алаш кўчасидаги янги қурилаётган уйларда содир бўлган эди.
 
Янги қурилаётган уй-жойнинг томи ва девори қулаши оқибатида жароҳат олган ва Остонадаги ортопедия ва травматология институтига олиб келинган 22 ёшли Жўрабоевнинг кома ҳолатида эканлигини хабар қилган эдик.
 
Бетон плита қулаши оқибатида жароҳатланган ва кома ҳолатига тушиб қолган ўзбекистонлик йигит Ортопедия ва травматология илмий-текширув институти анестезиолог-реаниматолог шифокори Заура Минбоеванинг маълумотига кўра ўзига келган. Унинг ҳолати қониқарли экани айтиб ўтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Остона Девор қулаши Ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!