
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи якунланди.
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.
Ташриф доирасида Президент БМТ Бош котиби, Болгария президенти, Грузия Бош вазири, Жаҳон Банки президенти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Халқаро Валюта фонди директори билан музокаралар ўтказди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–АҚШ бизнес форуми, шунингдек, Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашувда қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Америка–Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда Нью-Йоркда АҚШнинг 100дан ортиқ компаниялари раҳбарлари иштирокида учрашувлар ўтказилди.
Унда General Electric, Honeywell, ExxonMobil, CNH Industrial, John Deere, Coca-Cola, Boeing, Caterpillar, City Group, Visa, AGCO, Gilead Sciences каби йирик корпорациялари билан турли соҳаларда келишувлар имзоланди.
АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами имзоланди.