Онамнинг аҳволи оғир эди. У бор кучи билан жилмайишга уринарди. Ҳатто шифохонага кетаётган чоғида ҳам менга турли латифаларни айтиб бериб кетди.
“28 февраль куни онамнинг тоби қочди. У инфаркт бўлганди. Тез ёрдам чақирилгач, у менга қўнғироқ қилди. Шу заҳотиёқ уйга учиб келдим. Тиббиёт ходимлари билан бирга онамни 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб бордик. Онамнинг аҳволи оғир эди. У бор кучи билан жилмайишга уринарди. Ҳатто шифохонага кетаётган чоғида ҳам менга турли латифаларни айтиб бериб кетди.
Дастлабки вақтда онамнинг хуши ўзида эди. Аммо вақт ўтгани сари унинг аҳволи оғирлашаверди. Онам биринчи бор инфаркт бўлаётгани йўқ, буни биласиз. Шу сабабли ҳам инфарктдан кейинги асоратлар секин-аста билина бошлади. Бугун (3 март куни) тонгда менга жонлантириш бўлими шифокори қўнғироқ қилиб, онамнинг тонгда, 06:20 да жони узилганини айтди...
Онам доим яхши нарсалар ҳақида гапиришни хуш кўрарди, ўлим ҳақида биз умуман сухбатлашмасдик. У менга ҳаётда ҳар қандай вазиятда яхшиликни ният қилиш, яхшилик сари интилиш лозимлгини ўргатган. Ҳар қандай вазиятда, ҳатто, ҳаётда бирор нарсадан қоқилганида ҳам инсон ўрнидан тура билиши ва мақсади сари йўлда давом этиши кераклигини уқтирган. У даволаниш учун Хитойга бормоқчи эди, афсус...
Кунлардан бир кун онам агар қачондир вафот этса, ўлимидан сўнг видолашиш маросими ўтказилишини истамаслигини айтди. У черковда унинг ҳаққига дуо қилиниши, дафн дуолари ўқилиши, кейин эса дафн маросими бўлишини кераклигини айтганди. Ҳозир мен дафн маросими учун керакли ҳужжатларни тўплаяпман. Уни “Троекуровск” қабристонига кўмамиз. Дафн маросими 5 март куни бўлиб ўтади”.
Ушбу интервью кеча, 3 март Наталья Крачковскаянинг ўлимидан бир неча соат ўтиб олинган. Ҳозирча, Россиянинг машҳур ва қадрли актрисаси билан хайрлашув маросимининг бўлиши ёки бўлмаслиги номаълум. Дафн маросими эса ўғлининг сўзларига кўра эртага, 5 март куни бўлиб ўтади.