Сулаймон Қонуний ўлимининг ҳам одамларга дарс бўлишини истаган ва ҳалқи хотираси буюк ҳукмдор сифатида муҳрланиб қолган.
Ўлими яқин эканини ҳис этган Султон Сулаймон Усмонийлар давлати армияси қўмондонига уч нарсани васият қилади ва вафот этганидан сўнг унга ана шу васиятларнинг бирортасини ҳам қолдирмай бажаришни буюради.
Сулаймон вафот этгач, унинг тобутини сўнгги манзилга империянинг энг яхши шифокорлари биргаликда олиб боришларини исташини айтади.
Иккинчи васият сифатида тобут олиб ўтиладиган жойларга қимматбаҳо тошлар, олтину жавоҳирлар, дуру гавҳарлар сочиб туришларини иҳтиёр этади.
Унинг учинчи васияти дафн маросими вақтида, икки қўли тобутдан ташқарига чиқариб қўйилишини ва буни Усмонийлар империясининг ҳар бир фуқароси кўриши кераклиги эди...
Усмонийлар давлати армияси қўмондони Сулаймоннинг васиятларини эшитиб бўлгач, жуда ажабланади ва ундан ушбу васиятларнинг изоҳини сўрайди.
Сулаймон Қонуний қўмондоннинг саволига шундай изоҳ беради:
Тобутимни империянинг энг яхши шифокорлари сўнгги манзилга кузатишларини исташимдан мақсад – одамлар ўлим олдида, ҳатто, шундай истеъдодли шифокорлар, табиблар ҳам ожиз эканликларини кўришларини исташим.
Тобутим ўтаётган йўлларга менинг умрим бўйи топган бойликларимни сочиб турсангиз, Усмонийлар давлатидаги фуқаролар инсоннинг бу дунёда топган бойлиги шу дунёнинг ўзида қолиб кетишини тушуниб етишади.
Ва сўнггиси, тобутдан қўлларимни чиқариб қўйишларини иҳтиёр этишдан мақсад – одамларнинг, ҳатто, Сулаймон Қонунийдек инсон ҳам бу дунёни қуруқ қўл билан тарк этаётганини кўришларини ва бунинг маъносини тушунишларини исташим.
Султон Сулаймоннинг жавоби барчани ҳайратга солди. У вафот этгач, унинг ҳар уч васияти бажо келтирилди.