...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Наталья Крачковская юрак хуружи билан шифохонага тушди


16:41, 29.02.2016 Кино
 2 927

Актрисани уйидан тез ёрдам машинасига етказиш учун Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари жалб этилди.

“Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” фильми орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наталья Крачковская кеча, 28 февраль куни юрак соҳасидаги оғриқ билан шифохонага шошилинч равишда етказилган, деб ёзади “Peopletalk.ru” нашри. Айни дамда 77 ёшни қарши олган актрисанинг юраги кутилмаганда тўхтовсиз безовта қила бошлагач, унинг оила аъзолари шифокорларга мурожаат қилишган.

У зудлик билан 1-сонли Пирогов номидаги шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимида ётипди. Шифокорларнинг фикрларига кўра, актриса миокард инфарктини бошидан ўтказган. Шунингдек, у ортиқча вазндан азият чеккани боис тез ёрдам машинасида шифохонага олиб бориш ишлари қийин кечган. Тиббиёт ходимлари актрисани уйидан машинага олиб чиқишга ёрдам беришларини сўраб ФВВ ходимларига мурожаат қилишларига тўғри келган.

Афсуски, Наталья Леонидовна аввал ҳам жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. 2015 йилнинг ёзида ҳам шундай ҳолат кузатилган. 2013 йили у юрак стимуляторини ўрнатиш борасидаги жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган.
Умида Якубова

Теглар:Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради Наталья Крачковская Юрак хуружи Шифохона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!