Шифокорлар актриса миокард инфарктини бошдан кечирганини тахмин қилишган эди. Афсуски, уларнинг тахминлари тўғри бўлиб чиқди.
Сўнгги маълумотларга кўра, унинг аҳволи оғир. Бир неча соат аввал актрисага сунъий нафас узатиш аппарати уланди. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри маълумот бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” фильми орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наталья Крачковская кеча, 28 февраль куни юрак соҳасидаги оғриқ билан шифохонага ётқизилган эди. 77 ёшли актрисанинг юраги кутилмаганда тўхтовсиз безовта қила бошлагач, унинг оила аъзолари шифокорларга мурожаат қилишган.
Маълумот учун, шифокорлар актриса миокард инфарктини бошдан кечирганини тахмин қилишган эди. Афсуски, уларнинг тахминлари тўғри бўлиб чиқди.