Миш-мишлар бироз ҳақиқатга яқин. Насиба Мақсудованинг яқинлари берган маълумотларга қараганда, диктор инсультга чалинган.
Маълумотларга қараганда, Насиба Мақсудова Янги йил байрами олдидан суратга олинган “Дийдор ширин” кўрсатувида қаттиқ толиққан, сўнг шифохонага тушган. Миш-мишлар бироз ҳақиқатга яқин. Насиба Мақсудованинг яқинлари берган маълумотларга қараганда, диктор инсультга чалинган. Бироқ барча хавф ортда қолди. Айни дамда дикторнинг саломатлиги жойида. У Тошкентдаги шифохоналардан бирида даволанаётгани маълум қилинди.
Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон телевидениесининг энг забардаст ижодкорларидан бири, таниқли диктор, ўз ишининг фидойиси Насиба Мақсудовага тезроқ оёққа туриб, гўзал табассуми билан мухлисларини хушнуд этишини, фарзанд, набиралар, шогирдлар қуршовида эъзозда юришини тилаб қоламиз.