...
МЕНЮ
ONLINE TV

Намангандаги ҳисобот йиғилишида Бош вазир Шавкат Мирзиёев қатнашди


02:17, 23.01.2016 Жамият
 4 624

2015 йил давомида вилоятда намунавий лойиҳа асосида 25 та массивда 848 та замонавий уй-жой барпо этилиб, ушбу ҳудудларда 52,6 километр ичимлик суви, 19,2 километр электр, 21,6 километрлик газ тармоғи тортилди. 27,8 километр ички йўллар қурилди.

Ўтган йили Наманган вилоятида бюджет маблағлари ҳисобидан 88 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан, 5 соғлиқни сақлаш муассасаси, 19 та умумтаълим мактаби, 8 та касб-ҳунар коллежи, 16 та болалар спорти иншооти, жами 89 та ижтимоий объект қурилиб, фойдаланишга топширилди. 34 та қишлоқ аҳоли пунктида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Бу ҳақда 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилишида айтиб ўтилди.

2015 йил давомида вилоятда намунавий лойиҳа асосида 25 та массивда 848 та замонавий уй-жой барпо этилиб, ушбу ҳудудларда 52,6 километр ичимлик суви, 19,2 километр электр, 21,6 километрлик газ тармоғи тортилди. 27,8 километр ички йўллар қурилди. 

Вилоятда бандлик дастури ижросини таъминлаш, хусусан, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳисобот даврида 75 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилгани айтилди. Доимий иш билан таъминланганларнинг 39 минг 600 дан зиёди коллеж битирувчиларидир. 

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросига 234 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 
 
Йиғилишда ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммоларга эътибор қаратилди. Вилоятдаги йирик корхоналарнинг 30 фоизида саноат ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилган. Жумладан, Наманган шаҳридаги 7 корхонада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 24 миллиард сўмга камайган. Бундай ҳолат Норин, Поп туманларида ҳам қайд этилган. Чортоқ, Чуст каби туманларда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш вилоят умумий кўрсаткичидан паст даражада қолмоқда. Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларида маҳаллийлаштириш дастури асосидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидланди.

Наманган вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди. 

Теглар:Намаган Ҳисобот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар