...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда 5 тонналик сумалак тайёрланади


12:02, 22.02.2018 Жамият
 5 217

Ўзбек паловини Гиннесснинг рекордлар китобига киритилишида қўлланилган мега дошқозон сумалак тайёрлаш учун Наманганга олиб келинмоқда.

Наманганда Наврўз байрамига аллақачон тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. 20-21 март кунлари нафақат бутун Ўзбекистон аҳли, балки дунё ҳамжамиятининг эътибори Наманганга қаратилиши кутилмоқда. Боиси байрам баҳонасида ўтказилиши режалаштирилган “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивали давомида 5 тонналик қозонда баҳорий неъмат – сумалак тайёрланади. Бу ҳақда наманганлик журналист Дилмурод Жумабоевга тадбир ташкилотчиларидан бири, Наманган шаҳар Кенгаши депутати Маъруф Муминов маълум қилган.
 
Бунча миқдордаги сумалакни тайёрлаш учун кетадиган 2 тонна буғдой увитилади. Буғдойдан ташқари, сумалакни тайёрлаш учун 2 тонна ун, 1 тонна ёғ, 450 кг зоғора уни, 50 кг новвот ишлатилади. Сумалакни тайёрлаш 25 нафар моҳир сумалак устаси онахонлар жалб этилади. Дунё дунё бўлиб 5 тонна сумалакни бир қозонда пишганини кўрмаган! Гиннеснинг рекордлар китобидан яна бир ўзбек маданияти воқеълиги жой оладиган бўлди, деб ёзади Дилмурод Жумабоев.
 
Хабар қилишларича, Тошкентда ўтказилган “Ўзбегим” миллий қадриятлар  фестивали доирасида ўзбек паловини Гиннесснинг рекордлар китобига киритилишида қўлланилган мега дошқозон сумалак тайёрлаш учун Наманганга олиб келинмоқда.
 
Тайёрланган сумалакни барча ташриф буюрган меҳмонларга тортиқ қилиш билан бирга, қариялар ва меҳрибонлик уйларига, маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга тарқатилади.
 
Анъанага айланиши режаланган ҳолда Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилаётган бу биринчи “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивали Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Фестивал моҳиятига кўра ўзида баҳорий янгиланишга хос байрам шукуҳи, ўзбек халқининг миллий қадриятлари эъзози, хайрияпарварлик, барчага шодлик улашиш каби хусусиятларни қамраб олган оммавий сайл сифатида намоён бўлади. “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивали давомида шаҳардаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандларининг никоҳ ҳамда хатна тўйлари ўтказилади.
 
Фестиваль давомида турли концерт дастурлари, миллий халқ ўйинлари бўлиб ўтади, иштирокчилар баҳорий миллий таомлардан баҳраманд бўлишади.

Теглар:Сумалак Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар