Чуст шаҳридаги қаровсиз қолдирилган масжид биносини таъмирлаш ишлари бошланди.
“Ёшлигимизда Чустда, йўл бўйида жойлашган ажойиб бир масжид бўлар эди. Ҳар гал мактабга ўша масжид ёнидан ўтганимизда азон овози қулоқни, у ердан чиқаётган нуроний отахонлар эса кўзни қувонтирар эди. Аммо негадир ушбу масжид 1998 йили ёпилган эди.
Ўтган йиллар мобайнида ушбу масжидни қайта очишга бир неча бор уринишлар бесамар бўлган. Ва ниҳоят Президентимизнинг диний соҳадаги ислоҳотлари доирасида ўтган куни масжидни реконструкция қилиб, қайта очишга рухсат берилди. Рамазон ойигача ушбу масжидда хатм ва таровех ўқиш умиди ила кечадан масжидда ҳашар бошланди”.
Асли Наманганнинг Чустидан бўлган Баҳриддин Чустий мулоҳазалари сўнггида моддий ва маънавий кўмак бермоқчи бўлганларни хайрли ишга бош қўшишларини сўраган.