Ўктам Эргашев ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилди.
Поп тумани ҳокими лавозимида 2016 йилнинг ноябридан буён ишлаб келган Ўктам Эргашев ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилган.
Аъзамжон Султонов шу пайтга қадар Наманган вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 2012–2017 йилларда Норин тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.