...
МЕНЮ
ONLINE TV

МЮ хўжайинлари Моуриньюга “тилини тийиши”ни буюрди


19:45, 25.10.2018 Спорт
 5 046

Мураббийнинг шартномаси 2020 йил ёзига қадар амал қилади.

“Манчестер Юнайтед” клуби хўжайинлари Жоэл ва Аврам Глейзер бош мураббий Жозе Моуриньюдан раҳбариятни танқид қилавермасликни илтимос қилди.
 
Глейзерларни португалиялик мутахассиснинг жазавага тушиши натижасида клубнинг оммавий обрўсига путур етиши мумкинлиги ташвишлантиряпти.
 
Шунингдек, раҳбарият Моуриньюнинг клуб афсонаси Пол Скоулз билан айтишиб қолгани натижасида клуб ва мухлислар орасида зиддият келиб чиқиши мумкинлигидан ҳам хавотирга тушган.
 
Маълумот учун, Моуринью клуб раҳбариятини янги харидлар борасида сусткашликда, шунингдек, ташкилий масалаларда лоқайдликда айблашга одатланиб қолган.
 
Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли Моуринью 2016 йил май ойида манкунианликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Унинг қўл остида жамоа Англия Суперкубоги (2016), Англия Лига кубоги (2017) ва Европа лигаси (2017) каби мусобақаларда бош совринни қўлга киритди. Унинг шартномаси 2020 йил ёзига қадар амал қилади.
 
Аввалроқ, Жозе Моуринью жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жозе Моуринью Манчестер Юнайтед 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!