...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мухлислар Зарина Низомиддинованинг ҳаддан зиёд "чапланиш"ини танқид қилишди


09:48, 26.02.2016 Кино
 19 831

Низомиддиновага нисбатан “Табиий гўзалликка ҳеч нарса етмайди, ёшсиз, шундоқ ҳам чиройлисиз, шу даражада “чапланиш” шартми?” деган фикрлар жуда кўп бўляпти.

Зарина Низомиддинова ижтимоий тармоқларда фаол актрисалардан саналади. У ҳаётидаги муҳим воқеаларни доимий равишда Instagram орқали маълум қилиб боради. Актрисанинг шахсий саҳифасини кузата туриб, сўнгги вақтларда у спорт билан шуғулланишга жиддий киришганини пайқаш қийин эмас. Ўзини актёрликда синаб кўраётган дўсти Алишер Усмонов эса Заринага кўп ҳолларда ҳамрохлик қилади. Заринанинг сўнгги вақтларда саҳифасига жойлаётган суратларида ҳам Алишер Усмоновни кўриш мумкин.

Куни кеча актрисанинг тармоққа жойлаган навбатдаги сурати ва унга қолдирилган изоҳлар эътиборимизни тортди. Заринани ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борадиган мухлислари унинг ҳаддан зиёд “чапланиш”ини танқид қилишди. Низомиддиновага нисбатан “Табиий гўзалликка ҳеч нарса етмайди, ёшсиз, шундоқ ҳам чиройлисиз, шу даражада “чапланиш” шартми?” деган фикрлар жуда кўп бўляпти. Тармоқ фойдаланувчилари унинг лабини ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Лабларни турли кимёвий йўллар билан шишириш кун келиб саломатликка жиддий зиён етказиши ҳақида бот-бот такрорлашяпти. Зарина эса бундай гап сўзларга пинагини ҳам бузгани йўқ.

Теглар:Зарина Низомиддинова Алишер Усмонов Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Улуғбек
15:51 29.12.2016

Зарина кам учрайдиган табиий гўзаллик соҳибаси. Унинг бўяниши шу гўзаллигига кўз тегмаслиги учун хизмат қилса керак. Чунки, ҳеч қандай макияж уни янада гўзалроқ қила олмайди, аксинча, хунуклаштиради, бачканалаштиради.


MAFTUNA
16:19 23.03.2016

TO`G`RISI MANGA ZARINA JUDA YOQARDI! NIZOMIDDINOVA BO`YANISH BORASIDA HADDIDAN OSHIB KETYAPTI YUZGA PLASTIK APERATSIYA,LAB SHISHIRISHDAN KO`RA TABIYLIK YARASHADI-DA!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!