...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия қочоқларни қабул қилиш билан боғлиқ хабарни рад этди


00:37, 26.02.2016 Олам
 2 598

Германияга 2020 йилгача қанча мигрант келиши номаълум.

Олдинроқ, Германия 2020 йилгача 3,6 миллион қочоқни қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Бироз вақт ўтгач, Германия Мигрантлар ва қочоқлар федерал идораси раҳбари бу хабарни буткул рад этди. Бу ҳақда “Sueddeutsche Zeitung”га асосланиб “Dailysabah” хабар берди.

“Мен бунча кўп сонли қочоқларларнинг келишини кутмаяпман”, – дейди федерал идора раиси Франк-Юрген Веис шу масала юзасидан ОАВга берган интервьюсида.

Бир вақтда Федерал меҳнат идорасига ҳам раислик қилган Веиснинг айтишича, келгуси йилларда Германияга қанча мигрантлар келишини ҳеч ким ишонч билан айтолмайди ва бундай прогнозларни ОАВ орқали чоп этишдан мани йўқ.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Мигрантлар Қочоқлар Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!