Али ўзининг дастлабки мағлубиятини ватандоши Жо Фрейзердан қабул қилиб олган.
Маълумотларга қараганда, ушбу қўлқопларда Али 1971 йил ўзининг ватандоши Жо Фрейзерга қарши рингга чиққан ва фаолиятидаги биринчи мағлубиятга учраган. Аукцион уйи мазкур қўлқопни бир миллион АҚШ долларидан кам нархда сотилмаслигига ишонмоқда.
“Алининг бокс қўлқоплари унинг ўлимидан олдин миллионлаб долларга сотилди. Унинг вафотидан кейин унга алоқадор бўлган буюмларнинг нархи янада ошади”, дейди аукцион уйи раҳбари Кен Голдин.
Хабарда ёзилишича, аукцион жорий йилнинг август ойи бошида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Али 3 июнь куни 74 ёшида оламдан ўтди. У 1984 йилдан буён Паркинсон касалидан азият чеккан.
Маълумот ўрнида, Али энг кўп титулга эга боксчилардан ҳисобланади. У боксдаги фаолияти даврида 61та жанг ўтказган, шундан 56 таси (37таси нокаут)да ғалаба қозонган. Али ўз вақтида беш марта “Йил боскчиси” шарафига сазовор бўлган.